error 20:00 13.10.2021 error 52

Марказий сайлов комиссиясининг ZOOM орқали навбатдаги йиғилиши

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги Zoom орқали йиғилишида 8-Сирдарё округ сайлов комиссияси аъзолари иштирок этдилар.

Мажлисни комиссия раиси Зайниддин Низамходжаев олиб борди.

Йиғилишда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича миссияси томонидан жорий йилнинг 15 сентябридан 5 октябригача бўлган даврдаги кузатувларининг оралиқ ҳисоботида бу борада амалга оширилаётган ишларига ижобий баҳо берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ҳар бир туман ва шаҳардаги 1 тадан намунавий сайлов участкаларида 2 тадан камералар ва зарурий қурилмаларни ўрнатиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги, таклиф этилаётган сайлов участкаларга видеокузатув камералари ўрнатилиб, овоз бериш жараёнлари Марказий сайлов комиссиясининг Saylov2021.uz сайлов портали, Матбуот марказидаги катта ҳажмдаги мониторда ва “Ўзбекистон24” телеканалида ҳамда Марказий сайлов комиссияси биносида онлайн трансляция қилиб борилиши айтиб ўтилди.

Шунингдек, сайловчиларнинг ягона рўйхати ШДМ маълумотлар базасига киритилган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар ҳар куни янгиланиши, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг ҳисоботида Марказий сайлов комиссияси фаолиятининг оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик учун очиқлиги алоҳида қайд этилди.

Шу давргача 10 та халқаро ташкилотнинг миссияларидан 93 нафар халқаро кузатувчини, шунингдек, йигирмага яқин хорижий давлатдан 84 нафар кузатувчини аккредитация қилинганлиги, 28 та оммавий ахборот воситасидан 62 нафар вакили аккредитациядан ўтказилганлиги,  айни кунга қадар аккредитациядан ўтказилган жами оммавий ахборот воситалари вакиллари сони 1565 нафарга етганлиги  баён қилинди.

Йиғилишда  ҳамкор ташкилотлар вакилларининг ҳисоботлари тингланди.

Zoom орқали йиғилишдан сўнг 8-Сирдарё округ сайлов комиссияси раиси Жамшидхон Нуритдинов ва округ сайлов комиссияси аъзолари участка сайлов комиссияларининг сайловга тайёргарлик жараёнларини муҳокама қилдилар.

Унда Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссиясининг узоқ муддатли кузатувчилари Аднан Хабул ва Бенедикт Контэман ҳам иштирок этдилар.

8-Сирдарё округ сайлов комиссияси Матбуот маркази

Бизнес