error 16:10 25.11.2021 error 158

Марказий банк ҳудудий Бош бошқармаси раҳбариятининг “аёллар”, “ёшлар” ва “темир” дафтарларига киритилган фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

Бугун, 2021 йил 25 ноябрь куни Марказий банк Сирдарё вилояти Бош бошқармаси бошлиғи Валижон Тўраевнинг Сайхунобод тумани марказидаги Болалар мусиқа ва санъат мактаби залида туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда вилоят тижорат банклари раҳбарлари иштирокида сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда тумандаги “аёллар”, “ёшлар” ва “темир” дафтарларига киритилган фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида бугунги кунда тижорат банклари томонидан тадбиркорликни бошлаш ва уни ривожлантириш, ишсиз бўлган аҳолини бандлигини таъминлаш борасида яратилган шарт-шароитлар ва ажратилаётган имтиёзли кредитлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди ҳамда фуқароларнинг муаммолари муҳокама қилинди.

Қабул  давомида йигирмадан ортиқ мурожаат келиб тушди. Мазкур  мурожаатларнинг ўз вақтида ечимини топиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ва муддатлар белгилаб олинди.

Марказий банк Сирдарё вилояти Бош бошқармаси матбуот хизмати

Бизнес