error 22:43 13.11.2021 error 278

Саида Мирзиёева ноёб ўймакор панно ҳақида маълум қилди

Самарқанддаги Кофирқалъадан топилган, VIII асрга оид ноёб ўймакор паннони таркибий реставрация қилиш ишлари якунланди. Бу ҳақда Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари маълум қилди, дейилади «Xabar.uz» хабарида.

«Камида 1300 йиллик тарихга эга ушбу бебаҳо артефакт Самарқанд яқинида олиб борилган қазилма ишлари вақтида топилган бўлиб, Лувр музейида ўтказиладиган кўргазмада экспонатлар сафидан жой олади.

Қалъани ўрганиш пайтида ёғоч панеллар билан безатилган ва тахт зали дея тахмин қилинаётган хона топилган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, хона ёнғиндан жиддий зарар кўрган.

Энг ҳайратланарлиси, айнан ёнғин тасвирларнинг сақланиб қолишига сабаб бӯлган: ёғоч шу кунгача чириб кетган бӯларди, аммо унинг куйган қисмларида тасвир сақланиб қолган.

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Лувр музейи мутахассислари ҳамкорлигида паннони қайта тиклаш устида жиддий иш олиб борилди. Эндиликда қадимги усталарнинг нозик ўймакорлик ишларидан баҳраманд бўлиш имконияти туғилди», — деб ёзади Саида Мирзиёева.

Бизнес