error 19:53 03.08.2021 error 218

Ажрашиш арафасида турган 5 нафар  оила яраштирилди

"Одам бахтлиман дейишга қанчалик ҳақи бор? Агар оиланг билан сен бахтли бўлсанг, бахтлиман, дейишга ҳақинг бор. Фақат оилам эмас, халқим бахтли бўлса, мен ўзимни бахтли, деб биламан" Президент Шавкат Мирзиёев.

Фото:Сирдарё тумани  ҳокимлиги

Оила мустаҳкам бўлса, жамият ҳам осойишта бўлади. Бахтли оилалар туфайли бахтиёр жамият шаклланади. Чунки ўзаро меҳрли бўлган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирига меҳрибон бўлади. Аммо жамиятимизда кичик бир тушунмовчилик ҳамда учинчи шахснинг аралашуви натижасида айрим оилалар ажралиш ёқасига келиб қолмоқда. Шу каби оилаларни яраштириш мақсадида Сирдарё туманида  “Оила фаровонлиги жамият тараққиётининг гарови” мавзусида тадбир ўтказилди.

Фото:Сирдарё тумани  ҳокимлиги

Унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси масъуллари, туман ҳокими ўринбосари Э.Турақулов, туман бош имом-хатиби А.Исмоилов, Отин ойилар, Прокуратура, ИИБ, Суд, ДХМ, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Л.Шоимова, маҳаллалар вакиллари ҳамда ажралиш ёқасига келиб қолган оилалар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан оилаларда юзага келаётган можароларнинг сабаблари таҳлил қилиниб, ажралишларнинг олдини олиш борасида қилинаётган ишлар хусусида айтиб ўтилди. Масъуллар томонидан ҳар бир оила билан индувидуал суҳбатлар ўтказилиб, яраштириш чоралари кўрилди.

Фото:Сирдарё тумани  ҳокимлиги
Фото:Сирдарё тумани  ҳокимлиги
Фото:Сирдарё тумани  ҳокимлиги
Фото:Сирдарё тумани  ҳокимлиги

Тадбир якунида 5 нафар  ажрашиш арафасида турган  оилалар яраштирилди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Бизнес