error 14:15 25.11.2021 error 114

Сирдарёда ишсиз ёшлар учун "Меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди (фото)

Бугун Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилояти бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳамкорликда ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида Гулистон шаҳар марказида жойлашган Маънавият ва маърифат маркази биносида барча ёшлар учун "Меҳнат ярмаркаси" бўлиб ўтди!

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Отабек Носиров, Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддалар устидан назорат қилиш миллий маркази ҳодими М.Шамсиддинов, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Беҳзод Тагаев, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Наргиза Холбаева ҳамда вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нурилло Маматқуловлар иштирок этишди.

Бугунги ўтказилган меҳнат ярмаркасида жами 350 нафар ёшлар қатнашди.
Шулардан 15 нафар ёшларга ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида субсидиялар ажратилди ва БC тоифаси ҳайдовчилик гувоҳномасида ўқиган ёшларга сертификатлар топширилди. 93 нафарига ишга жойлашиш учун корхона ва ташкилотларга йўланма, 50 нафарига касб-ҳунарга ўрганиш учун ўқув марказларига йўлланма берилди.

37 нафар иш қидирувчиларга меҳнат қонунчилиги, иш жойини ўзгартириш, бўш иш ўринлари ва бошқа шу каби масалаларда ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, 22 нафар ёшларга шу жойни ўзида доимий ишга жойлашишлари учун буйруқлар расмийлаштитилди. 

Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси Ахборот хизмати

Бизнес