error 17:44 12.10.2021 error 102

Юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урилмасин, аввало, ёшларнинг куч-ғайратига, азму шижоатига суянилади

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Сўнги 9 ой давомида Ховос туманида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими, «Ёшлар дафтари»ни юритиш ва ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар кўлами ховослик ёшлар иштирокида сарҳисоб қилинди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Очиқ савол-жавоб тарзида ташкил этилган учрашувда Ховос тумани ҳокими Учқун Камолов сўз олиб, бугунги кунда мамлакатимизда, хусусан, Ховос туманида ёшлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришларга батафсил тўхталиб ўтди ва бугунги учрашув бирор-бир расмиятчиликларсиз, очиқ ва ошкора ўтишини, бу борада ёшлардан ҳам фаоллик талаб этилишини билдирдириб, ёшларга қилинган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Унга кўра,  туманимизда 2021 йил 28 сентябрьигача «Ёшлар дафтари» бўйича 795 нафар доимий иш ўринларига жойлаштирилиб бандлиги таъминланди. 174 нафар ёшлар «Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор» 1+1 дастури доирасида тадбиркор ва ҳунармандларга бириктирилиб, бугунги кунда бандлиги таъминланди. 111 нафар ёшларга асбоб ускуналар ва меҳнат қуроллари ҳарид қилиш учун 419 млн сўм маблағ ажратилди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Шунингдек бешта муҳим ташаббус йўналишида туманда амалга оширилган ишларга ҳам алоҳида тўхталиб, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан, 315 нафар ёш маданият муассасаларига, 1580 нафари спорт тўгаракларига, 124 нафари замонавий ахборот технологияларига, 589 нафари китобхонликка жалб этилгани ҳам туман ёшларининг келажаги учун киритилган капитал албатта келгусида натижа бериши алоҳида тилга олинди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Учрашув давомида ёшлар томонидан санъат, бандлик, хунармандчилик ва субсидиялар ажратилиши юзасидан 10 дан ортиқ муаммо ва таклифлар билдирилди. Билдирилган таклифлар ёшлар иштирокида муҳокама қилиниб, 3 та таклиф учрашув вақтининиг ўзида қаноатлантирилди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Шунингдек, учрашувда ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар ҳамда вилоятдаги фаол ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам иштирок этишиб, улар хисобот юзасидан ўз саволлари билан мурожаат қилишди.

Тадбир сўнгида "Ёшлар бизнинг келажак инвестициямиз, уларга бугун қанча куч, қанча эътибор, қанча маблағ сарфласак бунинг натижасини келажакда, албатта, кўрамиз"-деди туман ҳокими.

Ховос тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес