error 19:24 14.09.2021 error 79

Сирдарёда божхоначилар “мижозбай” тизимида яна бир тадбиркорга амалий ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, 2021 йил 14 сентябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Янгиер шаҳар ҳокими ўринбосари – Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Н.Қурбонов ва Савдо-саноат палатаси Янгиер шаҳар сектори мудири Ў.Насриддинов ҳамда Янгиер шаҳрида жойлашган “ASIA-SCOTCH” МЧЖнинг мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашувда, бугунги кунда Давлат Раҳбари ва Ҳукуматимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда берилаётган кенг имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтилиб, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда муқобил текширувларнинг барча турлари бекор қилинганлиги ва тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги бир қатор лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат бериш тартиб-таомиллари қисқартирилганлиги мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожланишига олиб келаётганлиги етказилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5582 ҳамда 2020 йил 5 июнда “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмат органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6005-сонли фармонлари бўйича ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига берилаётган кенг имкониятлар ва қулайликлар тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига батафсил тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди.

Учрашув якунида корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилди ва келгусидаги экспорт салоҳиятини кўпайтириш бўйича режаларини амалга оширишда божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати

Бизнес