error 23:01 10.11.2021 error 1698

Сирдарёда фоҳишахона ташкил қилган эркакка суд ҳукми ўқилди

Амалиётда фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлашда ифоладанган жиноятни кўпинча аёллар содир этишади, лекин шу тоифадаги жиноятни ўзини “эркак” деган инсонлар ҳам содир қилаётганлигини кузатишимиз мумкин.

Мисол тариқасида, Янгиер шаҳрида яшовчи Искандаров Лазиз (исм-фамилияси ўзгартирилган) 45 ёшни қоралаб, бир маротаба озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазо ўтаб келган бўлиб, оиласидан ажралиб, ҳалол ишлаб, жамиятга фойдали меҳнат қилиш ва оила қуриш ўрнига, пул топишнинг “антиқа”, аниқроғи, жирканч йўлини топди.

Тўғри, аввалига «мижоз»лари унча кўп эмасди. Бироқ вақт ўтган сайин айни хилват гўшанинг дараги ҳаммаёққа овоза бўлиб кетди, камига шу хилват гўшагини ўз ишлаб турган жойида ташкил қилди.

2021 йил 12 июнь куни Янгиер шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида Л.Искандаровнинг иш жойи ҳисобланган Янгиер шаҳрида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчасида Л.Искандаров 30.000 сўм, бир дона нархи 25.000 сўмлик “ОСКАР” номли ароқ спиртли ичимлиги ва бир дона нархи 10.000 сўмлик “ҚИБРАЙ” номли пиво спиртли ичимлиги эвазига Ж.Рустамовни М.Розиқова билан жинсий алоқа қилиши учун шарт-шароит яратиб бериб, фоҳишахона ташкил этганлиги аниқланиб, жиноят устида ушланган.

Ушбу жиноят иши судда кўриб чиқилиб, айбдорнинг ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланди ҳамда батафсил текшириб чиқилди. Пировардида, суд Л.Искандаровга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Қилмишларидан тўғри хулоса чиқармаган А.Рахимовнинг тақдири айримлар учун сабоқ вазифасини ўташи шубҳасиз. Чунки ҳалол яшаш ўрнига жиноятчиликни касб қилган кимсаларнинг аҳволи ҳамиша ачинарлидир ва уларга жазо муқаррардир.

Б.Мамадаминов,
Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

Э.Беркинов,
Сирдарё вилоят судининг судья катта ёрдамчиси

Бизнес