error 09:13 15.09.2021 error 323

"Келажак лидерлари" клубининг аъзоси Ситора Умарова — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ховос тумани Кенгаши раиси этиб сайланди

Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Умарова Ситора Акмал қизи 1996 йил Янгиер шаҳрида туғилган. У шу вақтга қадар тумандаги 9-мактабнинг ёшлар етакчиси сифатида фаолият олиб бораётган эди.  

"Ситора Умарованинг келгусидаги фаолиятига омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз. Ишонамизки, Ховосда тизим тубдан ислоҳ қилинади ва такомиллашади", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятида ташкил этилган “Келажак лидерлари” клубига аъзолик учун ўтказилган танлов ғолиблари рўйхати (жадвал) эълон қилинганди. Шунингдек, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев сирдарёлик ёш лидерлар билан учрашганди.

Бизнес