error 19:55 01.06.2021 error 209

Сирдарё туманида 5 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият бошлади

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Мактабгача таълим муассасалари тизимини ривожлантириш, болаларни мактабгача таълим муассасаларига жалб этиш, мактабга тайёрлаш масалалари таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири деб қаралди.

Бугун 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Сирдарё туманида 5 та яни,  2 та Давлат мактабгача таълим ташкилоти, 1 та  Давлат хусусий шерикчилик асосида ҳамда 2 та Оилавий мактабгача таълим ташкилотлари  очилди.

Натижада 300 дан зиёд болажонлар ушбу боғчаларда таълим-тарбия оладиган бўлса, 50 нафар тарбиячи аёллар иш билан таъминланди.

Очилиш маросимида Вилоят ИИБ ҳамда Божхона бошқармаси мутасаддилари, туман ҳокими ўринбосарлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес