error 21:38 06.09.2021 error 206

«Вакцина оқибатида юз берадиган ўлим ҳолати эмлангандан сўнг 1 соат ичида кузатилиши мумкин» — Севара Убайдуллаева

Вакцина олгандан сўнг ўлим ҳолати кузатилиши мумкин, бу фақат эмлангандан кейин 1 соат ичида юз беради. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди, дейилади «Дарё» хабарида.

«Вакцинадан кейин ножўя таъсирлар ёки ўлим ҳолати кузатилиши мумкин, бу ҳақда вакцина ишлаб чиқарувчилар томонидан йўриқномада ёзилган. Бироқ вакцинадан сўнг кузатиладиган ўлим ҳолати вакцина олгандан кейинги 1 соат оралиғида кузатилиши мумкин. Ўтиб кетувчи ножўя таъсирлар эса вакцина олгандан кейинги 3 кун давомида кузатилиши мумкин, лекин улар кейин ўтиб кетади. Шуни унутмаслик керакки, бундай ҳолатлар инсон организмининг индивидуал хусусиятидан келиб чиқиб кузатилади.

Барча вакциналарда кейинги 1 соат оралиғида, агарда анафилактик шок ёки кучли реакция бўлса, тиббий ёрдам кўрсата олинмаса, ўлим ҳолати кузатилиши мумкин. Бошқа ҳолатлар вакцина билан боғлиқ бўлмаган ўлим ҳолатлари ҳисобланади. Турли ножўя оқибатлар келиб чиқмаслиги учун вакцина олгандан кейинги кунларда ўз саломатлигингизни муҳофаза қилинг»

Севара Убайдуллаева,
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси 

Бизнес