error 18:22 25.11.2021 error 70

Фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Мирзаобод тумани ҳокими Жонибек Яриевнинг туман Халқ қабулхонаси биносида Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4- сектор раҳбари Жўрабек Ғойибов ҳамда туман ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида жорий йилнинг 25- ноябрь куни фуқаролар муаммоларини ўрганиш ва имкон қадар ҳал этиш мақсадида навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида, туманимиздаги 10 дан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинидан жами 30 нафар фуқаролар иштирок этдилар.

 Анъанага айланган ва фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизими асосида ташкил этилаётган ушбу жараён доирасида, фуқароларнинг турли мавзудаги мурожаатларига атрофлича ечим топилаётгани ҳам шубҳасиз албатта. Туман ташкилотлари раҳбарларининг сергаклиги ва масъулиятни ҳис қилишлари натижасида бугуннинг ўзида 10 нафардан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди. 

Мурожаатларнинг айримларини ўрганиб чиқиш учун вақт талаб қилиниши сабабли тегишли ташкилот раҳбарлари ва биринчи масъулларга топшириқлар берилди. 

Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес