error 15:26 17.08.2021 error 353

Халқ депутатлари Сирдарё тумани Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси тафсилотлари

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Халқ депутатлари Сирдарё тумани Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар юзасидан хисоботлар тингланиб, муҳокама қилинди:

1.Туман ҳокимнинг ёшлар муаммоларини ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича кўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги хисоботи.

2. Сирдарё туманида “Темир дафтар, “Аёллар дафтари ва “Ёшлар дафтари” бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар рўйхатини ва уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харита”сини тасдиқлаш тўғрисида.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

3.Сирдарё туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада худуд даражасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари– иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғининг ҳисоботи.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

4. Сирдарё туманида оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан 2021 йил 7 ойи давомида Сирдарё туманида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида туманда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида.

7.Сирдарё туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни тўғрисида”ги ПҚ 5048сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

9. Оилавий ажримларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

10. Туман ички ишлар бошқармаси бошлиғи О.Абдуллаевнинг худудда криминоген вазият мураккаб бўлган, энг кўп жиноят содир этилаётган маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш ва уларни бартараф этиш борасида йўл қўйилган камчиликлар ҳақидаги ҳисоботи тўғрисида.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

11. Сирдарё туманида фаолият юритаётган судларнинг 2021 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахборотлари тўғрисида.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

12. Сирдарё туман Тиббиёт бирлашмасининг соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ишлари тўғрисидаги 6 ойлик ҳисоботи.

13.“Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

14. 9-Улуғбек сайлов округи бўйича бўшаб қолган халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгаши депутати ўрнига депутатлар сайловини ўтказиш тўғрисида.

Сессия кун тартибига киритилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Бизнес