error 21:06 12.10.2021 error 278

Тайинлов: Музаффаров Баходир Иномович — "Ўзбекконцерт" Давлат муассасаси Сирдарё вилояти бўлимига бошлиқ этиб тайинланди

Сирдарё вилояти Маданият бошқармаси бошлиғи Бекзод Исматов бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директорининг биринчи ўринбосари Сайфуллаев Музаффар Алишерович янги раҳбарни эълон қилди, дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.

Хабарга кўра, Музаффаров Баходир Иномович — "Ўзбекконцерт" Давлат муассасаси Сирдарё вилояти бўлимига бошлиқ этиб тайинланди.

Баходир Музаффаров 1986 йил 1-октябрь куни Гулистон туманида туғилган. Тайинловга қадар Гулистон шаҳар маданият бўлими “Дўстлик” маданият маркази тўгарак жамоа ва студиялар раҳбари лавозимида фаолият юритган.

"Янги раҳбарнинг келгуси иш фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз", — дейилади хабарда.

Бизнес