error 15:53 03.11.2021 error 818

«Калмар ўйини» кечасида 8 киши ҳалок бўлди

Панамада «Калмар ўйини» услубидаги зиёфат отишма билан якунланди, саккиз киши ҳалок бўлди ва етти киши яраланди. Фожиа ўтган жума куни тунги клубда Хеллоуин байрамини нишонлаш вақтида содир бўлган. Бу ҳақда АВС телеканали маълум қилди, дейилади «Xabar.uz» хабарида.

Полиция воқеани гуруҳлар уруши натижасида содир бўлганлигини маълум қилган. Прокурор Рафаэл Балойеснинг сўзларига кўра, ўйин иштирокчиларидан бири Лос Галактикос гуруҳи аъзоларига қарата ўқ узган. Улар эса ўз навбатида бунга жавоб қайтаришган.

Натижада клубда беш киши ҳалок бўлган, кейинроқ яна учта жасад маҳаллий чиқиндихонадан топилган. Полиция воқеа иштирокчиларидан икки кишини ҳибсга олди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг сўзларига кўра, ушбу ҳодисада иштирок этганларнинг баъзилари аллақачон судланган, улар бошқа отишмаларга дуч келган ва ҳатто ўқдан жароҳат олган.

Панама расмийлари воқеани гиёҳванд моддалар савдоси йўлларини назорат қилиш учун жиноий гуруҳлар ўртасидаги кураш билан боғлашмоқда. Сўнгги ҳафтада жиноий тўдаларнинг бир нечта аъзоси ўлдирилган.

Малумот учун Панамада 160 га яқин жиноий тўдалар мавжуд бўлиб, улар ўртасидаги ўзаро қарама-қаршиликлар одатий ҳолга айланган.

Бизнес