error 13:56 17.09.2021 error 384

Қашқадарёда ЙПХ ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал юзага келди — расмий муносабат берилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХБ Ахборот хизмати томонидан расмий муносабат билдирилди.

"Жорий йилнинг 16 сентябрь куни соат 23.00 ларда Қарши шаҳрида хизмат вазифасини бажараётган Патруль-пост хизмати ходимларига маст ҳолатда бўла туриб, фаол қаршилик кўрсатган1990 й.т фуқаро Н.А. ҳамда унинг шериклари 1995 й.т. Н.А. ва 1987 й.т. Х.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183 (Майда безорилик) ва 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари ҳамда ЖКнинг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда ҳуқуқбузарлар процессуал тартибда қамоққа олинган. 

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади", — дейилади хабарда.

Бизнес