error 18:51 30.08.2021 error 102

Мирзаобод туманида "Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

Маълумки, жорий йилда халқимиз неча юз йиллик тарихи давомида орзу қилиб, интилиб яшаган ва ХХ аср сўнггида эришган, мамлакатимиз ҳаёти ва тақдирида туб бурилиш ясаган, том маънодаги буюк, оламшумул воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллигини нишонлайди.

Мустақиллик йилларида, айниқса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга жорий этиш асосида мамлакатимизнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаёти тубдан ўзгарди.  

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Мустақилликнинг 30 йиллигини худудларда кенг нишонлаш, унинг доирасида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбирларни ўтказиш борасида алоҳида дастур бўйича ишларни йўлга қўйган.

Худди шундай байрам тадбири "Очиқ осмон остидаги гала концерт" дастури Мирзаобод туманида ҳам ўтказилди.Вилоят маданият бошқармаси ва туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури ҳамда Тошкентдан ташриф буюрган санъаткорларнинг куй ва қўшиқлари, Мирзаободлик спортчи ёшларнинг кўргазмали чиқишлари барчага бирдек манзур бўлди.Шу куни туман ҳокимлиги томонидан етти нафар ёшларга "Ёшлар жамғармаси" маблағлари хисобидан субсидия асосида тикув машинаси берилиши ёшларни янада рухлантирди.

Мирзаободдаги Мустақиллик байрами концерт дастури сўнгида, айниқса мушакбозлик барчага ўзгача ҳушкайфият улашди.

Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес