error 08:23 11.09.2021 error 84

Ўзбекистондаги ислоҳотлар Буюк Британиянинг нуфузли журналида эътироф этилди

Буюк Британияда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб «Open Central Asia Magazine» журналининг махсус сони нашр этилди. Бу ҳақда «Тараққиёт стратегияси» маркази ахборот хизмати хабар берди, дейилади "Халқ Сўзи Online" хабарида.

«Жадал ривожланаётган Ўзбекистон: Мустақилликнинг 30 йиллик байрами» номли мазкур журналнинг махсус сонидан Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг сиёсат ва жамоат арбоблари, нодавлат ташкилотларнинг эксперт-мутахассислари, маданий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари ҳамда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларининг истиқболлари ҳақидаги мақолалари ўрин олган.

Бизнес