error 11:52 28.05.2021 error 344

Сирдарё туманида маҳалла бинолари фойдаланишга топширилди

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Вилоят ҳокими ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ў.Мамадаминов Сирдарё туманида бунёд этилаётган Маҳалла фуқаролар йиғини биноларини кўздан кечириб, биноларни пардозлаш ишлари бўйича ўзининг кўрсатма ва топшириқларини берди. Ташриф доирасида Интилиш ҳамда Элобод маҳалласи биноларининг очилиши ҳам бўлиб ўтди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Ҳар бир маҳалланинг янги биносида хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши лозимлиги таъкидланди. "Интилиш" маҳалласи биносининг юқори қаватида ташкил этилган тикув цехи фаолияти билан танишилди.

Маълумот ўрнида Сирдарё туманида жами 38 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, уларнинг 27 таси ("Оқ йўл", "Ширин", "Камолот", "Тараққиёт", "Бахор", "Фурқат", "Илғор", “Наврўз”, "Қуёш", "Заршунос", "Зиёкор", "Матонат", "Исломобод", "Ахиллик", "Орзу", "Туркистон", "Навоий", "Дехқонобод", "Оқибат", "Пахтакор", "Дўстлик", "Адолат", "Бунёдкор", "Тинчлик", "Хазина", "Тадбиркор" ва "Ишонч"МФЙ)ларида наъмунавий бино қурилмоқда.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Маҳалла биноларининг 9 таси (Бахмал, Улуғбек, Интилиш, Элобод, Фаровон, Шоликор, Ёшлик, Бешбулоқ, Янгиобод МФЙ) реконструкция қилиноқда.

Жорий йилда ушбу маҳаллаларнинг “Истиқбол” ва “Хикматли” маҳаллалари биноси “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида фойдаланишга топширилган бўлса. Бугунги кунга келиб "Интилиш" ҳамда "Элобод" маҳаллалари биноси фойдаланишга топширилди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Туманимизда маҳалла биноларини бунёд этиш ҳамда реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Бизнес