error 09:34 20.09.2021 error 47

Янгиер шаҳрида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтказилган сайёр қабул самарали якунланди

Янгиер шаҳрининг "Зазриддин Мухаммад Бобур" МФЙда Сирдарё вилоят судининг судьяси Б.Махмудов бошчилигида туман, шаҳар ва туманлараро судларнинг раислари ҳамда судьялари иштирокида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабулда 15 нафар фуқароларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари қабул қилиниб, судьялар томонидан тегишли тавсиялар ва тушунтиришлар бериш орқали мурожаатларга самарали ечим топилди.

Равшанбек Турдиев

Сирдарё вилояти судининг жамоатчилик

ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти

Бизнес