error 11:50 16.09.2021 error 171

Сирдарёга (АҚШ) Pfizer-BioNTech вакцинасининг дастлабки партияси олиб келинди

Вилоятимизга жорий йилнинг 15 сентябр куни Pfizer-BioNTech вакцинасининг дастлабки 14 040 дозаси (1-доза учун) Сирдарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг вакцина сақлаш омборхонасига олиб келинди.

Pfizer-BioNTech вакцина -20 хароратда сақланмоқда, туман ва шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларининг вакцина сақлаш омборхоналарида -20 градус хароратда, эмлаш пунктларида +2 +8 хароратда сақланади. 

Вакцина 2- босқичда 21-28 кун оралиғида эмланиш учун мулжалланган. 

Жорий йилнинг 17-сентябр кунидан бошлаб Pfizer-BioNTech вакцинаси билан, эмлаш пунктларида аҳоли эмлаш ишларида фаол қатнашиши мумкин.

Бундан ташқари куни кеча AstraZeneca вакцинасининг навбатдаги 14 500 дозаси Сирдарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг вакцина сақлаш омборхонасига олиб келинди. 

AstraZeneca вакцина +2 +8 хароратда сақланади. Вакцина 2- босқичда 28 кун оралиғида эмланиш учун мўлжалланган. 

Жорий йилнинг 17-сентябр кунидан бошлаб AstraZeneca вакцинаси билан, эмлаш пунктларида аҳоли эмлаш ишларида фаол қатнашиши мумкин.

Ҳозирда вилоятимизда коронавирус инфекциясига оммавий эмлаш ишларини олиб юориш учун 3 хил яни AstraZeneca, Pfizer-BioNTech ҳамда ZF-UZ-VAC 2001 вакциналари мавжуд.

 

Сирдарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими

Бизнес