error 19:02 06.08.2021 error 221

Никоҳланувчи ёшларга сертификатлар топширилди

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Сирдарё тумани  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошидаги "Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш" марказида жорий йилнинг  27 июлидан 6 августига қадар оила деб аталмиш муқаддас қўргонни барпо эртишга аҳд қилган ёшлар учун ўқиш ташкил этилди.

Марказ томонидан ташкил қилинаётган ўқувнинг  7-гуруҳида  13 жуфт ёшлар таҳсил олди. Ўқув  давомида никоҳланувчи ёшлар оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш билан боғлиқ билимларга эга бўлдилар.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Ўқишни тамомлаган никоҳланувчи ёшларга махсус сертификатлар топширилди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Aхборот хизмати.

Бизнес