error 15:57 13.10.2021 error 65

Мирзаобод туманидаги ишсиз ва касб- ҳунарга эга бўлмаган ёшларни Гулистон шаҳрида жойлашган "Ишга марҳамат" мономарказига саёҳати ташкил этилди

Мирзаобод тумани ҳокимлиги, туман Ёшлар ишлари агентлиги, туман Ёшлар иттифоқи билан ҳомкорликда тумандаги ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган ҳамда бу йил мактабни тамомлаб ишсиз юрган ёшларни жорий йилнинг 13 октябрь куни Гулистон шаҳрида жойлашган “Ишга марҳамат” мономарказига сайёҳати ташкил этилди.

Сайёҳат давомида мономарказда ташкил этилган пазандачилик, ошпазлик, тикувчилик, сантехник, дуродгорлик, электр пайвандчилик ва бошқа йўналишдаги ўқув курслари билан танштириб, тўгарак раҳбарлари иштирокида мулоқот ташкил этилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига тегишлилигига кўра жавоблар олишди.

Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес