error 10:56 25.11.2021 error 200

Бугун таваллуд кун!

Сирдарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Дустов Даврон Зулхайдарович 1987 йил 25 ноябрь куни Жиззах вилояти Зомин туманида туғилган.

Дустов Даврон Зулхайдарович, 2010 йилда Гулистон Давлат Университетининг тарих факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистондаги бирлашган миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури (UNDP) Зомин интернет ресурс марказида координатор, администратор, Гулистон шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педагогик-психологик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳ рахбари, Гулистон шаҳар ХТМФМТТЭБ тасарруфидаги 1-умумтаълим мактабида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, Сирдарё вилояти мактабгача таълим бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2019 йил октябр ойидан бошлаб, Сирдарё вилояти мактабгача таълим бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Бизнес