error 09:09 20.09.2021 error 167

Мирзаобод тумани ҳудудида юк автомобилида ёнғин содир бўлди (фото)

Жорий йилнинг 18-сентябрь куни соат 21:46да Мирзаобод тумани "Деҳқонобод" МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 автойўлининг 25-километрида Тошкент—Термиз йўналишида ҳаракатланиб кетаётган "ISUZU" русумли, фуқаро С.Собиров бошқарувида бўлган оқ рангли юк автотранспорт воситасида ёнғин содир бўлган. 

Ёнғинга 2 та ёнғин-қутқаув экипажлари соат 22:18 да етиб бориб, ёнғин соат 22:30 да батамом ўчирилган. Ёнғин натижасида юк автомобилининг юкхонасининг тепа қисми қисман ёнган.

Ҳодиса натижасида инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳайдовчилардан йўлларда ҳушёр бўлишларини ва автотранспорт воситаларини доимий техник кўрикдан ўтказишларини сўраб қолади.

Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати

Бизнес