error 20:06 08.07.2021 error 135

Сирдарё туманидаги "Ширин" маҳалласининг ўсиш нуқтаси(драйвери) сифатида наслли куркачилик фаолияти танлаб олинган

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Саидқаҳҳор Холхўжаев Сирдарё туманида бўлди
Ташриф давомида «Маҳаллабай» ишлаш тизимининг "Ширин" маҳалласи мисолида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ушбу маҳалланинг ўсиш нуқтаси(драйвери) сифатида наслли куркачилик фаолияти танлаб олинган. 

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Дастлаб "Sayhun soxil agro universal" МЧЖга  кейинги ўринларда (Лидер тадбиркор) томонидан фуқароларга Халқ банки томонидан ажратилган кредит маблағлари эвазига 50 хонадонга 50 тадан курка етказиб берилади. Ўртача битта курканинг таннархи 140 минг сўмни ташкил қилади. Шунингдек, курка учун жой ва озуқа еми билан таъминлаш ҳам кўзда тутилган. Олти ой давомида куркаларга зарурий ветеринария хизмати ҳам кўрсатилади.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

“Халқ банки” томонидан курка боқиш истаги бор бўлган хонадоннинг ҳар бирига 18,0 млн.сўмдан кредит маблағлари ажратилади. Бу маблағ эвазига 50 та курка, боқиш учун катак ва ем маҳсулоти сотиб олинади.  Куркаларни 6 ой парваришлаб, сотиш орқали  31,5 млн.сўм даромад қилинади. Олинган  банк кредити 18,0 млн. сўм ҳамда 6 ойлик кредит фоизи тўлови 1,26 млн.сўмни ташкил этади. Соф фойда 12,24 млн.сўмни  ташкил этади.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Лойиҳани бугунги кунда амалга оширилиши натижасида декабрь ойида куркаларнинг етилиши ҳисобига Янги йил байрами олдидан сотиш имкони кенгаяди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес