error 13:09 20.09.2021 error 167

20-30 сентябрь кунлари Сирдарё вилоятида “Янги Ўзбекистон: катта марралар, дадил қадамлар” шиори остида ўтказиладиган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларига Боёвутда старт берилди (фото)

Аввал хабар берганимиздек, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг фармойиши билан — жорий йилнинг 20-30 сентябрь кунлари ҳудудларда “Янги Ўзбекистон: катта марралар, дадил қадамлар” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилади.

Бугун, 20 сентябрь куни ушбу тарғибот тадбирлари ўтказилиши Боёвут туманидан бошланди.

Хусусан, “Обод қишлоқ” дастурига мувофиқ улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилаётган “Навбаҳор” маҳалласи аҳолиси билан маърифий тадбир ўтказилди.

Якунда эса концерт дастурида санъаткорларнинг чиқиши — иштирокчиларнинг кўнглини ҳушнуд этиб, қалбларда ­бунёдкорлик кайфиятини уйғотган бўлиши шубҳасиз.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес