error 23:36 23.11.2021 error 756

Шавкат Мирзиёев: Бу икки лавозимда ишлайдиганлар маҳаллада ислоҳотлар пойдевори бўлади

Тошкент шаҳри ва туманлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда янги тизим асосида маҳаллаларда туман ҳокими ёрдамчиси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси – ёшлар етакчиси лавозимларини жорий этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

«Дунёда бундай тажриба ҳам, китоб ҳам йўқ. Бунинг учун аввало фидойи бўлиш, халқни севиш керак. Бу икки лавозимда ишлайдиганлар маҳаллада ислоҳотлар пойдевори бўлади.

Улар тадбиркорликни ривожлантириш, ишсизликни камайтириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатини амалга оширади. Бу жуда катта масъулият ва шараф», — деди Президент.

Шайхонтоҳур тумани бўйича янги тайинланган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари сўзга чиқиб, маҳаллалардаги муаммоларни, уларни ҳал этиш борасидаги таклифларини айтди. Давлат раҳбари уларни қўллаб-қувватлаб, мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Бизнес