error 21:08 28.05.2021 error 438

Сирдарё туманида "Аёллар дафтари"га киритилган 32 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Сирдарё туманида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг 32 нафарига Халқ банки томонидан кредит ажратилди. Ишсиз бўлган аёллар, тикувчилик, қандолатчилик, иссиқхона ташкил қилиш орқали ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлади.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Бугун 28 май куни туман марказида айнан шу аёлларнинг кўргазмаси ташкил қилинди. Кўргазмада аёллар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларини намойиш этишди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Тадбир давомида ишсиз хотин-қизлар учун бандликка кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Бизнес