error 21:21 20.11.2021 error 819

Сирдарёлик полвон Бобуршоҳ Аҳадов яна ғолиб бўлди — Гулистон туманида бўлиб ўтган катталар ўртасида от спортининг улоқ кўпкариси мусобақасида 7 та туяни, 7 та тойни ва 10 миллион сўм ютди

«Sirdaryo Xabarlari»га хабар берилишича, бугун 20 ноябрь куни Янгиер шаҳрида яшовчи, "Дизель", "Геркулес" лақабли отлар эгаси отбоз қайирмалик Эргаш бобо Холназаровнинг 70 ёшлик юбилейи, ҳамда набираларининг суннат тўйлари муносабати билан Гулистон тумани, "Бешбулоқ" жамоа хўжалигида катталар ўртасида от спортининг улоқ кўпкариси бўлиб ўтди.

"Совринга кўпкаримиз сабабчилари, тўй соҳиби Эргаш бобомиз томонидан 40 та туя, 40 та той ва катта миқдордаги пуллар қўйилди. Кўпкарига Ўрта Осиё ва юртимиздан кўплаб отбозу-полвонлар ташриф буюрди", — дейилади хабарда.

Хабарга кўра, асосий совринларни сирдарёлик полвон Бобуршоҳ Аҳадов қўлга киритган.

"Кўпкари сўнггида сирдарёлик полвон Бобуршоҳ Аҳадов ютди. У 7 та туяни, 7 та тойни ва 10 миллион сўм пулни қўлга киритди", — дейилади хабарда.

Хабарда, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг жамоат тартибини сақлашда кўрсатган хизматлари алоҳида эътироф этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, сирдарёлик полвон Бобуршоҳ Аҳадов юртимиз ва қўшни давлатлардан мингдан зиёд чавандозлар иштирок этган Тошкент вилояти ҳокими соврини учун ўтказилган улоқ-кўпкари мусобақасининг мутлақ ғолиби ва бош соврин автомобиль соҳиби бўлганди.

Бизнес