error 20:57 14.09.2021 error 78

Академик лицей биносида Сирдарё вилоят маъмурий суди ҳамда Гулистон туманлараро маъмурий судлари томонидан Гулистон давлат университети талабалари билан давра суҳбати ўтказилди

Сирдарё вилоят маъмурий суди судяьси М.Хайдаров ва С.Рустамов ҳамда Гулистон туманлараро маъмурий суди судьяси С.Сувановлар Гулистон давлат универститети талабаларига хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуни, одам савдосига қарши курашиши тўғрисидаги қонуни ва сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида маъруза қилишди.

Сирдарё вилоят маъмурий судининг судьяси М.Хайдаров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги 60-сонли Қарори мазмуни ва моҳияти бўйича йиғилиш қатнашчиларига тушунтиришлар берди.

Хусусан, одам савдосидан жабрланган ёки жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтиришни амалга оширувчи органлар ва ташкилотларнинг вазифаларини, идентификация қилиш, қайта йўналтириш ҳамда шахсий маълумотлар ноошкоралигини таъминлаш тартибини назарда тутувчи одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда одам савдосидан жабрланган, шу жумладан, вояга етмаган шахсларнинг ижтимоий реабилитациясини, мазкур шахслар билан якка тартибда ишлаш режасини ҳамда уларнинг мослашувига ёрдам кўрсатиш, шунингдек, одам савдосидан жабрланган шахсларни ҳимоя қилиш тартибини назарда тутувчи одам савдосидан жабрланганларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувини амалга ошириш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом тўғрисида талабаларга тушунтириш берди.

Шундан сўнг, вилоят маъмурий суди судья С.Рустамов сўзга чиқиб, Сайлов қонунчилигини такомиллаштириши билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-670-сонли Қонуни ҳамда 2021 йил 31 май куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-691-сонли қонуни тўғрисида талабаларга тушунтириш берди.

Сўнгра, Гулистон туманлараро маъмурий суди судьяси С.Суванов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги №561-сонли Қонуни бўйича маъруза қилиб, мазкур қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилинган бўлиб, Сенат томонидан 2019 йил 23 августда маъқулланган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 2 сентябрь куни имзоланиб, 2019 йил 3 сентябрь куни матбуотда эълон қилиниб, қонуний кучга кирганлиги тўғрисида йиғилиш қатнашчиларига айтиб ўтди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сонли Қарорга илова қилинган Низомнинг 5-бандига мувофиқ, тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати; жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар; тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши; давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар ҳимоя ордерини бериш учун асос ҳисобланиши тўғрисида айтиб ўтди.

Йиғилиш сўнгида, Гулистон давлат Унверситети талабалари ўзларига қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олишди.

М.Хайдаров,
Сирдарё вилоят маъмурий судининг судьяси

С.Рустамов,
Сирдарё вилоят маъмурий судининг судьяси

С.Суванов,
Гулистон туманлараро маъмурий судининг судьяси

Бизнес