error 18:53 16.08.2021 error 268

Сирдарё туманида 2022 йил ҳосили учун илк барака уруғи қадалди

Фото: Сирдапрё тумани ҳокимлиги

Cирдарё  тумани “Янги ҳаёт” сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги “Серҳосил тупроқ” фермер хўжалиги даласида 2022 йил ҳосили учун очиқ майдонларга ғалла экиш ҳамда ғўзани дефолиация қилиш бўйича ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.

Туманда 2022 йил ҳосили учун 9 минг гектар ер майдонига ғалла экилиши назарда тутилган. Шундан 2,3 минг гектарини очиқ майдонлар ташкил этса, 6,7 минг гектари пахта қатор орасига экилади.

Фото: Сирдапрё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдапрё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдапрё тумани ҳокимлиги

Шунингдек, туманнинг 8 минг гектар пахта далалари дефолиация қилиниши режалаштирилган бўлиб, бу ишларни амалга ошириш учун 13 та отряд шакллантирилди. Уларга 29 дона ОВХ пуркагичлари жалб қилинган. 

Фото: Сирдапрё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдапрё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдапрё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдапрё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдапрё тумани ҳокимлиги

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Бизнес